ДАВЛАТ БЮДЖЕТИНИ ИЖРО ЭТИШ – унинг даромад қисмида режалаштирилган тўловларнинг ҳар бир манба бўйича ўз вақтида ва тўлиқ келиб тушишини таъминлаш, шунингдек, унинг харажат қисмида кўзда тутилган барча тадбирларни узлуксиз молиялаш. Бюджет тизими тўғрисидаги қонунга мувофиқ Давлат бюджети ва унинг тузилмасига кирувчи бюджетларни ижро этиш ЎзР Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, жойлардаги ижро органлари ва Молия вазирлиги ваколатига киради. (муал. – Л.Хван)