ДАВЛАТ БЮДЖЕТИНИНГ ҒАЗНА ИЖРОСИ – давлат бюджетининг барча даромадларини ягона ғазна ҳисобварағига киритишдан, шунингдек, давлат бюджетининг харажатларини шу ҳисобварақдан тўлашдан иборат. Давлат бюджетини ижро этишда бюджетнинг ғазна ижроси, яъни пул маблағларини қабул қилиш, сақлаш ва бюджетдан ажратиладиган маблағларни олувчиларига бериш катта роль ўйнайди. “Бюджет тизими тўғрисида”ги қонуннинг 3-м.га мувофиқ Марказий банкнинг асосий вазифаларидан бири ЎзР Молия вазирилиги б-н ҳамкорликда давлат бюджетининг касса ижросини ташкил этишдан иборат. (муал. – Л.Хван)