Yangi hujjatlar

ДАВЛАТ ЧЕГАРАСИ РЕЖИМИ

ДАВЛАТ ЧЕГАРАСИ РЕЖИМИ – давлат чегарасини жиҳозлаш ва уни асраш устидан назорат қилиш, давлат чегарасининг шахслар ва транспорт воситалари томонидан кесиб ўтилиши, чегара орқали товарлар, бошқа мол-мулк ва ҳайвонларни олиб ўтиш, шахслар, транспорт воситалари, товарлар, бошқа мол-мулк ва ҳайвонларни ўтказиш, Давлат чегарасида ёки унинг яқинида хўжалик фаолияти ва б. фаолият юритиш тартибини белгиловчи қоидалар мажмуи. Д.ч.р.: Давлат чегарасини жиҳозлаш ва уни асраш устидан назорат қилиш; Давлат чегарасининг шахслар ва транспорт воситалари томонидан кесиб ўтилиши; Давлат чегараси орқали товарлар, бошқа мол-мулк ва ҳайвонларни олиб ўтиш; Давлат чегараси орқали шахслар, транспорт воситалари, товарлар, бошқа мол-мулк ва ҳайвонларни ўтказиш; Давлат чегарасида ёки унинг яқинида хўжалик фаолияти ва б. фаолият юритиш тартибини белгиловчи қоидалар. Д.ч.р. миллий қонун ҳужжатлари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари б-н белгиланади. (муал. – О.Муҳаммаджонов)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига