Yangi hujjatlar

ДАВЛАТ ДАРОМАДЛАРИ

ДАВЛАТ ДАРОМАДЛАРИ – давлат мулки ва тасарруфига келиб тушадиган ҳамда у томонидан ўз ички ва ташқи функцияларини амалга ошириш мақсадида молиявий базани ташкил этиш учун фойдаланиладиган маблағларнинг турли шакллари. Давлат даромадлари ягона тизимдан иборат бўлиб, унинг элементлари пул маблағлари айрим турларининг муайян мажмуини ташкил этади. Давлат даромадларининг ягона тизими шу б-н изоҳланадики, амалдаги қонунчилик давлат томонидан ўзининг барча даромадларини шакллантириш учун фойдаланадиган пул маблағларининг айнан бир хил турларини белгилайди. Шаклланиш ва фойдаланиш тартибига қараб давлат даромадлари марказлаштирилган ва марказлаштирилмаган даромадларга бўлинади. Марказлаштирилган даромадлар деганда, пул маблағларининг ягона умумдавлат жамғармасига, яъни Давлат бюджетига келиб тушадиган пул маблағлари тушунилади. Марказлаштирилмаган даромадларга давлат корхоналарининг даромадлари кириб, бу даромадалар корхоналарнинг ихтиёрига келиб тушади. Корхоналар солиқлар ва б. мажбурий тўловларни тўлаганларидан кейин ихтиёрларидаги даромадларини мутақил равишда тасарруф этишади. (муал. – Л.Хван)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига