Yangi hujjatlar

ДАВЛАТ ЭКОЛОГИК ЭКСПЕРТИЗАСИ

ДАВЛАТ ЭКОЛОГИК ЭКСПЕРТИЗАСИ – ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси органлари томонидан амалга ошириладиган экологик экспертиза. Д.э.э.: прогноз қилинаётган, мўлжалланаётган ёки амалга оширилаётган хўжалик ва б. хил фаолиятнинг экологик талабларга мувофиқлигини; атроф муҳитнинг ҳолатига ва фуқаролар соғлиғига зарар кўрсатиши мумкин бўлган ёки зарарли таъсир кўрсатиши мўлжалланаётган ва амалга оширилаётган хўжалик ҳамда бошқа хил фаолиятнинг экологик хавфлилик даражасини; атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича назарда тутилаётган тадбирларнинг етарлилиги ва асослилигини аниқлаш учун ўтказилади. (муал. – А.Нигматов)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига