Yangi hujjatlar

ДАВЛАТ ЭКОЛОГИЯ НАЗОРАТИ

ДАВЛАТ ЭКОЛОГИЯ НАЗОРАТИ – атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва аҳолининг экологик хавфсизлигини таъминлаш қоида–талабларини барча вазирлик, давлат қўмиталари, идоралар, юридик шахслар, мансабдорлар ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши юзасидан махсус ваколатли органларнинг текшириш ва чораларни кўриш б-н боғлиқ фаолияти. Давлат геология қўмитаси ўзига юклатилган илмий, маданий, эстетик ва б. аҳамиятга эга бўлган алоҳида қўриқланадиган геологик объектлар (илмий ва ўқув полигонлари, геология қўриқхоналари, заказниклар, нодир геологик тоғ жинслари, ғорлар ва б.) ҳудудларида илмий тадқиқот ишлари олиб борилишини мувофиқлаштиради, янги геология қўриқхоналари, заказниклар ташкил этиш тўғрисида хулосалар беради ва таклифлар киритади. (муал. – Ҳ.Бобоев)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига