Yangi hujjatlar

ДАВЛАТ ХАРАЖАТЛАРИ

ДАВЛАТ ХАРАЖАТЛАРИ – давлатнинг молиявий харажатлари бўлиб, давлатнинг ўз функцияларини бажариши б-н боғлиқ бўлган эҳтиёжларини қондириш учун марказлаштирилган ва марказлаштирилмаган пул жамғармаларини тақсимлаш ҳамда улардан узлуксиз равишда фойдаланиш бўйича ҳуқуқ нормалари б-н тартибга солинган иқтисодий муносабатлар. Д.х. давлат ва маҳаллий бюджетларда, шунингдек, вазирликлар, қўмиталар, корхона ва ташкилотларнинг молиявий режаларида ва сметаларида назарда тутилади. Бюджетларни тайёрлашда марказлашган ва марказлашмаган пул жамғармаларининг ўзаро нисбати белгиланади. Д.х.нинг ҳажми давлат даромадларидан, иқтисодий кўрсаткичлардан, биринчи навбатда миллий даромадни ташкил этишдан келиб чиққан ҳолда белгиланади. (муал. – Л.Хван)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига