ДАВЛАТ ХАЗИНА МАЖБУРИЯТЛАРИ – давлат қимматли қоғозларининг аҳоли ва юридик шахслар орасида ихтиёрий асосда жойлаштириладиган, пул маблағларининг эгалари ушбу қимматбаҳо қоғозларни бюджетга қўшганлигини тасдиқловчи ва уларга эгалик қилиш вақти давомида қатъий белгиланган даромад олиш ҳуқуқини берувчи тури. Мақсад – бюджетни бажаришни оптималлаштириш ва инфляция суръатини пасайтиришдан иборат. Д.х.м. ҳужжатсиз шаклда ваколатли банк ҳисобварақларидаги ёзувлар кўринишида чиқарилади ва муомалага киритилади. Уларни тўлаш муддати, фоиз ставкаси ва номинал қиймати ҳар бир серияни чиқариш чоғида белгиланади. (муал. – И.Зокиров)