ДАВЛАТ ХИЗМАТЧИСИ – давлат хизмати лавозимининг мажбуриятларини республика бюджети маблағлари ҳисобидан тўланадиган пул мукофоти эвазига ЎзР қонунларида белгиланган тартибда бажарадиган фуқаро. Д.х. бошқалардан, яъни ишчилардан, деҳқонлардан, жамоат ташкилотлари ходимларидан фарқ қилади, жумладан, д.х. маълум бир мансабни эгаллаб туради. Давлат д.х.ларининг ҳуқуқий ҳолатини, яъни бажарадиган ишининг характерини, ҳуқуқ ва мажбуриятларини, д.х.ларини рағбатлантириш ва жавобгарликка тортиш тартибини ва б. ҳолатларни белгилаб беради. (муал. – У.Мирзаев)