Yangi hujjatlar

ДАВЛАТ ИЧКИ ҚАРЗЛАРИ

ДАВЛАТ ИЧКИ ҚАРЗЛАРИ – давлат томонидан ички маблағни жалб қилиш натижасида вужудга келган ЎзР мажбуриятларининг йиғиндиси. Д.и.қ. деганда, ўз (юридик ва жисмоний шахслар – резидентлар)даги активларни жалб этиш тушунилиб, улар бўйича ЎзРнинг қарздор сифатидаги мажбурияти юзага келади. ЎзР кафолатлари фақат юридик шахслар – резидентлар мажбуриятлари бўйича ЎзР Вазирлар Маҳкамасига ёки у ваколат берган давлат органи томонидан тақдим этилади. Амалдаги қонунчиликка мувофиқ д.и.қ. бўйича қарз мажбуриятлари сифатида фойдаланиши мумкин бўлган давлат қимматли қоғозларига республика ички заёмлари, облигациялари ва ЎзР хазина мажбуриятлари киради. (муал. – Л.Хван)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига