Yangi hujjatlar

ДАВЛАТ ҲИСОБИДАН ҲИМОЯ

ДАВЛАТ ҲИСОБИДАН ҲИМОЯ – шахснинг тўловга қобилиятсизлиги ёки қонунда белгиланган бошқа асослар бўйича дастлабки тергов органининг қарори ёки суднинг ажрими б-н гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчиларга тайинланадиган ҳимоя. Ишни юритаётган суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд гумон килинувчини, айбланувчини, судланувчини юридик ёрдам учун тўловдан батамом ёки қисман озод этишга ҳақлидир. Бундай ҳолларда адвокат меҳнатига ҳақ давлат ҳисобидан берилади. Адвокатнинг гумон қилинувчига, айбланувчига ёки судланувчига юридик ёрдами учун меҳнатига давлат ҳисобидан ҳақ тўлаш тартиби Адлия ва Молия вазирликлари томонидан 1998 й. 19 августда тасдиқланган. (муал. – Ш.Газиев)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига