ДАВЛАТ КОТИБИ – Европа ва Американинг қатор мамлакатларида юқори давлат лавозимининг номи. Мас., АҚШда Д.к. – АҚШ Давлат департаменти, яъни ташқи сиёсий маҳкама раҳбари; Буюк Британияда Д.к. деб айрим маҳкамалар – ички ишлар, мудофаа, Шотландия ишлари бўйича маҳкамалар бошлиғи номланади. Бельгияда Д.к. вазирларнинг ўринбосарлари ҳисобланади. Мексика ва Лотин Америкасининг айрим мамлакатларида вазирлар Д.к. деб аталади. (муал. – Ш.Абдуқодиров)