ДАВЛАТ КРЕДИТИ – давлат томонидан мамлакат ижтимоий–иқтисодий ривожланишиннг энг муҳим соҳалари ҳамда бюджет дефицитини қоплаш учун зарур бўлган қўшимча молиявий ресурсларни йўналтириш мақсадида юридик ва жисмоний шахсларниннг бўш турган пул маблағларини қайтаришлик, муддатлилик, мақсадга мувофиқлик ва ихтиёрийлик тамойилларига асосан жалб этиш бўйича молия ҳуқуқи б-н тартибга солинадиган муносабатлар. Д.к. бўйича молиявий–ҳуқуқий муносабатларни амалга ошириш натижасида давлатнинг ички қарзи шакллантирилади. (муал. – Л.Хван)