ДАВЛАТ МАДҲИЯСИ (юнонча humnos – тантанали қўшиқ) – ватан, давлат, тарихий ҳодиса, уларнинг қаҳрамонларини шарафловчи шеърий–мусиқий асар, давлат рамзларидан бири ҳисобланади. 1992 й. 10 дек.да Ўзбекистон Республикасининг “Давлат мадҳияси тўғрисида”ги Қонун б-н тасдиқланган Давлат мадҳиясининг шеърини Ўзб халқ шоири Абдулла Орипов ёзган, мусиқасини эса таниқли санъат арбоби Мутал Бурхонов басталаган. (муал. – Ш.Абдуқодиров)