Yangi hujjatlar

ДАВЛАТ НАЗОРАТИ

ДАВЛАТ НАЗОРАТИ – давлат органлари чиқарадиган қонунлар ва б. ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилинишини таъминлайдиган давлат ҳокимиятини амалга ошириш шаклларидан бири. Д.н.ни турли органлар амалга оширади. Одатда назорат вазифаси асосан парламентларда тўпланган, аммо кейинги ўн йилликда кўпгина мамлакатларда парламентдан ташқари, парламент номидан иш юритадиган назорат инстанциялари кенг тарқалди (мас., омбудсман, ҳисоб палатаси), маъмурий юстиция органларининг сони ва роли ўсди. Барча давлатларда молия вазирлиги кенг назорат ҳуқуқига эга. Ҳозирги кунда ҳар бир мамлакатда ўз Д.н. тизими шаклланган. Мас., АҚШда Д.н.ни Президент, ижро этувчи аппаратига кирувчи органлар, АҚШ конгрессининг қўмита ва комиссиялари амалга оширади, конс.вий назорат АҚШ Олий суди зиммасига юкланган, назоратчи бошчилик қилувчи ҳисобдорлик бош бошқармаси молиявий назоратнинг махсус идоралараро назорат вазифаси кўпгина тармоқли идоралар: Марказий разведка бюроси, Федерал тергов бюроси, Мудофаа вазирлиги ва б. зиммасига юкланган. (муал. – С.Хидиров)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига