ДАВЛАТ ОРГАНИ – давлат механизмининг таркибий қисми бўлиб, у давлат олдида турган вазифа ва функцияларнинг муайян конкрет қисмини, йўналишини амалга оширади ва шу мақсадда тегишли давлат–ҳуқуқий ваколатларга, зарурий компетенцияга эга бўлади. Д.о. битта мансабдор шахсдан ёки муайян йўсинда ташкиллашган мансабдор шахслар гуруҳидан иборат бўлиши мумкин. (муал. – М.Ахмедшаева)