Yangi hujjatlar

Давлат органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги қонун маъқулланди

Аввал хабар берганимдек, 2014 йилнинг 10-11 апрель кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтади.

Кеча, 10 апрель куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлиси очилди. Бу ҳақида, ЎзА хабар бермоқда.

Ялпи Мажлисда бир қатор масалалар кўриб чиқилди. Жумладан, сенаторлар Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини ижро этиш юзасидан тайёрланган “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини кўриб чиқдилар.

Мазкур Қонун Олий мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 11 март куни маъқулланганди.

Ушбу Қонун фуқароларнинг давлат органлари фаолияти тўғрисида ахборот олишга бўлган конституциявий ҳуқуқларини амалга ошириш механизмларини янада такомиллаштиришга, улар фаолиятининг шаффофлигини, очиқлигини таъминлашга, шунингдек, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ва улар мансабдор шахсларининг қабул қилинаётган қарорлар сифати учун жавобгарлигини оширишга қаратилганлиги кўрсатиб ўтилди. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Таъкидлаш жоизки, қонун лойиҳаси http://legalexperiment.uz/ сайтида очиқ муҳокамадан ўтмоқда ва қонуннинг тўлиқ матни билан айнан ўша манзилдан танишишингиз мумкин.

Шунингдек, Президентимизнинг 2013 йил 20 мартдаги фармойишига мувофиқ “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси синови бўйича Бухоро ва Самарқанд вилоятларида ҳуқуқий эксперимент ўтказилаётган эди.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (0)
  • Йўқ (0)
  • Бироз (0)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига