ДАВЛАТ ПЕНСИЯЛАРИ – ЎзР “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунига кўра тайинланадиган ижтимоий таъминот шакллари. Д.п. давлат ижтимоий суғуртаси бўйича суғурталанган шахсларга ёшига кўра, ногиронлик юз берганида, боқувчисини йўқотганлик туфайли тайинланади. Давлат пенсияларини тайинлаш асослари ва тартиблари қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилади. (муал. – М.Усмонова)