ДАВЛАТ ПРОБА ТАМҒАЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ҚОИДАЛАРИНИ БУЗИШ – 2001 й. 7 дек.да “Қимматбаҳо металлдан ясалган буюмларни пробалаш ва тамғалаш тўғрисида” Қонун қабул қилинди. Унинг мақсади қимматбаҳо металлардан ясалган буюмларни пробалаш ва тамғалаш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдир. Тамғалашнинг зарур бўлган қимматбаҳо металлардан ясалган буюмларга заргарлик буюмлари, олтин, кумуш, тиш техникаси учун мўлжалланган олтин дисклар киради. Давлат проба тамғаси заргарлик буюмларида ва б. предметларда заргарлик буюмлари ишлаб чиқиладиган олтин, кумуш ва платинанинг миқдорини аниқловчи тамға ёки белги, Давлат проба тамғаси тасдиқлаш белгиси ва проба белгисидан ташкил топиб, улар бирга ёки алоҳида тушурилиши мумкин. Ушбу белги заргарлик буюми ёки бошқа предметлар проба назорати инспекциясида текширилган ва тамғада кўрсатилган пробадан кам бўлмаган пробага эгалигини билдиради. Тамагирлик ёки бошқа шахсий манфаатларни кўзлаб, давлат проба тамғасини қонунга хилоф равишда тайёрлаш, ўтказиш ёки ундан фойдаланиш уни қалбакилаштиришда ифодаланади. (муал. – А.Ли)