Yangi hujjatlar

ДАВЛАТ ШАКЛИ

ДАВЛАТ ШАКЛИ – давлатнинг олий органларини ташкил этиш усули, давлат ҳокимиятининг ҳудудий тузилиши ва ҳокимиятни амалга ошириш усуллари. Д.ш. уч таркибий қисм: бошқарув шакли, давлат тузилиши шакли ва сиёсий тузумдан иборат. Д.ш. давлат моҳияти ва мазмунини бевосита ифодалайди. Давлатнинг моҳияти ва мазмуни (вазифалари) қандай бўлса, унинг шакли ҳам, пировард натижада, шундай бўлади. Давлатнинг моҳияти у қайси табақалар, ижтимоий гуруҳлар, синфларнинг хоҳиш–иродаси ва манфаатларини ҳимоя қилишида намоён бўлади. Давлатни мазмун нуқтаи назаридан кўриб чиқиш у қайси йўналишларда ва қандай фаолият кўрсатишини аниқлашни англатади. Д.ш. нуқтаи назаридан ўрганиш, авваламбор, унинг тузилишини, асосий таркибий қисмларини, ички тузилмасини, давлат ҳокимиятини ўрнатиш ва уни амалга оширишнинг асосий усулларини ўрганиш демакдир. Д.ш., унинг моҳияти ва мазмуни сингари, ҳеч қачон турғун бўлиб қолмай, кўплаб иқтисодий, ижтимоий–сиёсий, мафкуравий ва б. омиллар таъсирида ҳамиша ўзгариб, ривожланиб боради. Улар ҳақидаги тасаввур ҳам муттасил ўзгариб туради. (муал. – Б.Тўраев)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига