Yangi hujjatlar

ДАВЛАТ ШИОРИ

ДАВЛАТ ШИОРИ – кўпгина хорижий мамлакатларда давлат ва унинг суверенитети рамзларидан бири, одатда у муайян давлат ва жамиятнинг энг олий қадриятларини, унинг мафкуравий асосларини ифодаловчи чуқур маъноли қисқа иборадан иборат бўлади (мас., ГФРда – «Бирлик, қонун ва эркинлик», Буюк Британияда – «Худо ва шахс ҳуқуқи» кабилар). Қоидага кўра Д.ш. баъзан давлат гербига жойлаштирилади, аммо бевосита конс.да мустаҳкамланади. Мас., Франция Конс. 4–қисм 2-м.да: «Республика шиори – «Эркинлик. Тенглик. Қардошлик» дейилган. (муал. – Ж.Абдуллаев)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига