ДАВЛАТ СИРИ ЁКИ ҲАРБИЙ СИР ҲИСОБЛАНГАН ҲУЖЖАТЛАРНИ ЙЎҚОТИШ – давлат ёки ҳарбий сирлар акс эттирувчи ҳужжатларни йўқотишнинг ижтимоий хавфлилиги шундаки, бунинг натижасида махфий маълумотларнинг нафақат ёт кишилар, балки чет эл давлати, ташкилотлари ва уларнинг агентураси томонидан қўлга киритилиши эҳтимоли пайдо бўлади. Оқибатда, Ўзбекистон манфаатларига, жумладан суверенитет, ҳудудий дахлсизлик, мудофаа қобилияти ва хавфсизлиги, ижтимоий–иқтисодий вазиятнинг барқарорлигига путур етиши мумкин. Давлат сири ҳисобланган маълумотларни ташкил этувчи ҳужжатлар, ашёлар ва м. б-н ишлашнинг қоидалари, махфий ахборот б-н танишишга рухсат бериш ва муомалада бўлиш тартиби тўғрисидаги бўйруқлар, йўриқномаларда ва б. норматив–ҳуқуқий ҳужжатларда ўз аксини топган. (муал. – Ғ.Абдумажидов)