Yangi hujjatlar

ДАВЛАТ СОЛИҚЛАРИ

ДАВЛАТ СОЛИҚЛАРИ– ЎзР ҳудудида солиқлар ва йиғимлар Олий Мажлис томонидан белгиланади. Уларга умумдавлат солиқлари, маҳаллий солиқлар ва йиғимлардан иборат. Умумдавлат солиқларига қуйидагилар киради: 1) юридик шахслардан олинадиган даромад солиғи; 2) жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи; 3) қўшилган қиймат солиғи; 4) акциз солиғи; 5) ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ; 6) экология солиғи; 7) сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ. Умумдавлат солиқлари ҳар й. қонуний тартибда белгиланадиган нормативлар бўйича тегишли бюджетлар ўртасида тақсимланади. (муал. – Л.Хван)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига