Yangi hujjatlar

ДАВЛАТ СУВ КАДАСТРИ

ДАВЛАТ СУВ КАДАСТРИ – ягона давлат сув фондини ташкил этувчи сув объектлари, сув ресурсларининг режими, сифати ва ундан фойдаланиш ҳақидаги, шунингдек, сувдан фойдаланувчилар тўғрисидаги маълум тарзда тартибга солинган, доимий тўлдириб бориладиган ва зарурат бўлганда аниқлаштириладиган маълумотлар тўплами. Д.с.к.ни сув ресурслари ва сувдан фойдаланувчилар тўғрисидаги маълумотлар эканлиги боис сувнинг паспорти деб тушуниш мумкин. Д.с.к.нинг объекти бўлиб ер усти ва ер ости сув объектлари ва ресурслари ҳисобланади. Д.с.к.нинг предмети бўлиб сув ресурсларидан миқдор ва сифат кўрсаткичлари бўйича фойдаланишни ҳар томонлама ўрганиш ва баҳолаш, сувдан фойдаланиш ҳуқуқини ва сувдан хўжалик мақсадларида фойдаланишни рўйхатдан ўтказиш ҳисобланади. Д.с.к.нинг асосий мақсади давлат ҳокимияти органлари, юридик ва жисмоний шахсларни сув объектлари ва сув ресурсларининг сув режими, сифати ва ундан фойдаланиш йўналишлари, шунингдек, сувдан фойдаланувчилар тўғрисидаги зарур маълумотлар б-н таъминлашга хизмат қилишдан иборатдир. Д.с.к.нинг таркибий қисмлари сув объектлари ва сувдан фойдаланувчиларни рўйхатдан ўтказиш, сув миқдори ва сифатини ҳисобга олиш, сув ресурсларини ва улардан фойдаланишни баҳолашдан иборат. (муал. – Ҳ.Бобоев)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига