ДАВЛАТ ТУЗУМИ – конституциявий ҳуқуқ (давлат ҳуқуқи) нормалари б-н белгиланадиган ва мустаҳкамлаб қўйиладиган ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий–ҳуқуқий муносабатлар тизими. Башарти жамиятга давлатнинг таъсири Конституцияга ва ҳуқуқнинг бошқа қонуний манбаларига зид бўлган ноҳуқуқий шаклда намоён бўлса, Д.т. конституциявий тузумдан фарқ қилиши мумкин,
Қатор хорижий давлатлар ва РФ таркибидаги республикаларда д.т. давлат ҳокимияти органлари тизимини, уларнинг ваколати, ўзаро муносабати, шаклланиш тартибини (Мўғулистон), кўпинча эса маъмурий–ҳудудий тузилишнинг ҳам (Бошқирдистон) комплекс конституциявий–ҳуқуқий и-тнинг номи. Қирғизистонда Д.т. фақат давлат ҳокимиятини амалга ошириш норма–принципларини ўз ичига олади. Қоидага кўра, Д.т. ҳақида нормалар конституцияларнинг шу номдаги бўлимларида берилган. Бразилияда шундай и-т «давлатни ташкил этиш», Ўзбекистонда «давлат ҳокимиятини ташкил этиш» деб юритилади. (муал. – Ҳ.Бобоев)