ДАВЛАТ ҚЎМИТАЛАРИ – умумдавлат бошқарув вазифаларини бажарадиган соҳалараро давлат бошқаруви марказий идоралари. Д.қ. тегишли тармоқ муассасалари фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади. Д.қ. тегишли тармоқдаги аҳвол учун масъул ҳисобланади. «ЎзР Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Қонун (1993 й. 6 май) ва Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари Д.қ. нинг ҳуқуқий ҳолатини белгилаб беради. (муал. – О.Муҳаммаджонов)