ДАВЛАТ ҲУҚУҚИ – асосан “конституциявий ҳуқуқ” (қ.: Конституциявий ҳуқуқ) атамаси б-н бир хил атама. РФ, немис тилида сўзлашувчи мамлакатлар ва айрим бошқа мамлакатларда фуқароларнинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини мустаҳкамлайдиган ҳамда шу давлат давлат ҳокимияти органлари тизимини белгилайдиган давлатнинг ижтимоий–иқтисодий, сиёсий ва ҳудудий тузилиши асосларини тартибга солувчи ҳуқуқ тармоғини белгилашда ишлатилади. (муал. – С.Хидиров)