Yangi hujjatlar

ДАВЛАТ УНИТАР КОРХОНАСИ

ДАВЛАТ УНИТАР КОРХОНАСИ – ўзига бириктириб қўйилган мол-мулкка нисбатан мулкдор томонидан мулк ҳуқуқи берилмаган тижоратчи ташкилот унитар корхона ҳисобланади. Унитар корхонанинг мол-мулки бўлинмайди ва у қўшилган ҳиссалар (улушлар, пайлар) бўйича, шу жумладан, корхона ходимлари ўртасида ҳам тақсимланиши мумкин эмас. Унитар корхонанинг уставида унинг номи, жойлашган ери (почта манзили), фаолият соҳаси ва мақсадлари, корхона фаолиятини бошқариш тартиби, устав фондининг миқдори, уни ташкил этиш тартиби ва манбалари тўғрисидаги маълумотлар бўлиши керак. Таъсис шартномасида эса, тарафлар (муассислар) юридик шахс ташкил этиш мажбуриятини оладилар, уни ташкил этиш соҳасида биргаликда фаолият кўрсатиш тартибини, унга ўз мол-мулкларини бериш ҳамда унинг фаолиятида иштирок этиш шартларини белгилайдилар, шартномада фойда ва зарарларни иштирокчилар ўртасида тақсимлаш, корхона фаолиятини бошқариш, муассисларнинг унинг таркибидан чиқиш шартлари ва тартиби ҳам белгилаб қўйилади. Шунингдек, таъсис шартномасига муассисларнинг келишувига мувофиқ бошқа шартлар ҳам киритилиши мумкин. У.к.нинг мол-мулки унга хўжалик юритиш ёки оператив бошқариш ҳуқуқи асосида тегишли бўлади. Д.у.к.нинг фирма номида унинг мол-мулкининг эгаси кўрсатилган бўлиши керак. У.к.ни бошқариш органи унинг раҳбари бўлиб, бу раҳбар мулкдор томонидан ёки мулкдор вакил қилган орган томонидан тайинланади ҳамда уларга ҳисоб беради. У.к. ўз мажбуриятлари бўйича ўзига қарашли бутун мол-мулк б-н жавоб беради. У.к. ўз мол-мулки эгасининг мажбуриятлари бўйича жавобгар бўлмайди. У.к. мол-мулкининг эгаси корхона мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди, агар корхонанинг банкротлиги муассиснинг ғайриқонуний ҳаракатлари туфайли юз берган берган бўлса, юридик шахснинг мол-мулки етарли бўлмаган тақдирда бундай шахс зиммасига унинг мажбуриятлари бўйича субсидиар (қўшимча) жавобгарлик юклатилиши мумкин. (муал. – И.Зокиров)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига