Yangi hujjatlar

ДАВЛАТ ВА МУНИЦИПАЛ КОРХОНАЛАРНИ ХУСУСИЙЛАШТИРИШ

ДАВЛАТ ВА МУНИЦИПАЛ КОРХОНАЛАРНИ ХУСУСИЙЛАШТИРИШ ЎзРнинг “Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонуни б-н тартибга солинади. Унга кўра, хусусийлаштириш жисмоний шахсларнинг ва давлатга тааллуқли бўлмаган юридик шахсларнинг оммавий мулк (яъни, давлат мулки) объектларини ёки давлат акцияли жамиятларининг акцияларини давлатдан сотиб олишидир. ЎзР оммавий мулки объектлари тўлиқ равишда ёки қисман давлат тасарруфидан чиқарилади ва хусусийлаштирилади. Пул муомаласи соҳасида хизмат кўрсатувчи давлат муассасалари, пул белгиларини, давлат хазина билетларини, акциялар, облигациялар ва б. қимматли қоғозларни, орденлар, медаллар ва почта тўлови белгиларини чиқаришни таъмин этувчи Давлат зарбхонаси корхоналари ва муассасалари; Республика Қуролли Кучларининг, Миллий хавфсизлиги хизматининг ва Ички ишлар вазирлигининг корхоналари; рентген ускуналарини, радиоактив модда ва изотопларни ишлатиб илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ишлари олиб борувчи, шундай ускуналар, модда ва изотоплар ишлатиладиган асбоб-ускуналарни ишлаб чиқиш, тайёрлаш ва реализация қилиш б-н шуғулланувчи корхоналар ва объектлар; радиоактив моддани қазиб олиш, ишлаб чиқариш, ташиш, қайта ишлаш б-н, радиоактив чиқиндиларни кўмиш, уран ва б. бўлинувчи материалларни, шунингдек, улардан ясалган маҳсулотларни реализация қилиш б-н шуғулланувчи корхоналар ва объектлар; ракета-коинот мажмуалари, алоқа тизимлари ва уларни бошқариш воситаларини ишлаб чиқиш, тайёрлаш, таъмирлаш ва реализация қилиш б-н шуғулланувчи корхоналар ва объектлар; қурол-яроғ ва ўқ-дорилар, ҳимоя воситалари, ҳарбий техника, эҳтиёт қисмлар, бутлаш қисмлари ва уларга керакли асбоблар, портловчи моддалар, пиротехника маҳсулотлари, шунингдек, уларни ишлаб чиқариш учун махсус материаллар ва ускуналар ишлаб чиқиш, тайёрлаш, таъмирлаш ва реализация қилиш б-н шуғулланувчи корхоналар; овчилик ва спорт соҳасида фойдаланиладиган ўқотар қуроллар, улар учун ўқ–дори, шунингдек, тиғ қурол (совға тарзидаги миллий пичоқлар бундан мустасно) ишлаб чиқариш, тайёрлаш, таъмирлаш ва реализация қилиш б-н шуғулланувчи корхоналар ва ташкилотлар; кучли таъсир этадиган заҳарларни, гиёҳвандлик моддалари ва заҳарли моддаларни ишлаб чиқарувчи, шунингдек, таркибида гиёҳвандлик м. ва заҳарли м. бўлган экинларни экувчи, етиштирувчи ва уларга қайта ишлов берувчи корхоналар; Республиканинг давлат заҳиралари, фуқаролик мудофааси ва сафарбарлик мақсадидаги объектлар ҳамда мол-мулклар; атом энергетикаси объектларини (ускуналари, тизимлари ва аппаратларини ўрнатиш) ва стратегик аҳамиятдаги объектларни қуриш ва монтаж қилиш ишларини олиб бориш, улардан фойдаланиш ҳамда уларни таъмирлаш б-н шуғулланувчи ихтисослаштирилган корхоналар ва ташкилотлар; портлаб кетиш ҳавфи бор ва заҳарли м.ни ташувчи ихтисослаштирилган корхоналар; умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари, ҳарбийлаштирилган автоколонналар; санитария-эпидемиология станциялари, суд-тиббий экспертизаси бюролари; атроф муҳит ҳолатини назорат қилувчи ҳамда табиатни муҳофаза қилувчи хизматлар; даволаш-ишлаб чиқариш устахоналари, ахлоқ тузатиш-меҳнат муассасаларининг корхоналари; махсус вазифаларни бажарадиган корхоналар (Республика махсус алоқа узели, 1536 рақамли ҳарбий қисм, электромагнит мослик маркази); қабристонлар давлат тасарруфидан чиқарилмайди ва хусусийлаштирилмайди. Д.м.к.х. чоғида Ўзбекистон Республикасининг, бошқа давлатларнинг фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар, давлатга тааллуқли юридик шахслар; хорижий юридик шахслар, мулкни олувчи субъектлар бўлиши мумкин. Д.м.к.х. қуйидаги принципларга асосланилади: хусусийлаштириш шаклларини меҳнат жамоасининг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда аниқлаш; пулсиз ва пулли хусусийлаштириладиган мулкдан улуш олишда фуқароларнинг ҳуқуқлари тенглиги; ошкоралик, хусусийлаштириш шароитида барча фуқаролар ижтимоий ҳимоя қилинишини таъминлаш; хусусийлаштириш тадбирларини амалга ошириш устидан давлат ва жамоат назоратини йўлга қўйиш; монополияга қарши қонунлар талабларига риоя этиш. Қонунга кўра, ЎзРнинг республика мулки объектларини хусусийлаштириш тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқи ЎзР Вазирлар Маҳкамаси ёки у ваколат берган давлат бошқаруви идораларига берилади. Муниципал мулк объектларини хусусийлаштириш тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқи маҳаллий ҳокимият ва б.рув идораларига берилади. Корхоналарни хусусийлаштиришни ўтказиш ташаббуси б-н чиқиш ҳуқуқига фуқаролар, давлатга тааллуқли бўлмаган ЎзРнинг юридик шахслари ва б. давлатларнинг юридик шахслари, меҳнат жамоалари, оммавий мулк объектларини тасарруф этувчилар эгадирлар. Давлат корхонасини очиқ акциядорлик жамиятига айлантириш тўғрисидаги қарор ЎзР Давлат мулк қўмитаси ёки унинг ҳудудий органи томонидан қабул қилинади. Хусусийлаштириш объектининг сотув нархини оммавий мулк объектларини тасарруф этувчи белгилайди. Сотув нархини белгилашда объектнинг хусусийлаштириш вақтидаги қийматига асосланилади ҳамда хусусийлаштириш ўтказилаётган пайтда қарор топган ҳақиқий баҳоси ҳисобга олиниши лозим. Оммавий мулк объекти қийматининг дастлабки баҳоси ЎзР Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган тартибда аниқланади. (муал. – И.Зокиров)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига