Yangi hujjatlar

ДАВЛАТ ЮРИСДИКЦИЯСИ

ДАВЛАТ ЮРИСДИКЦИЯСИ – давлат суд ва маъмурий органларининг ўз ваколатларидан келиб чиқиб ишларни кўриб чиқиш ва ҳал этиш ҳуқуқи. Халқаро ҳуқуқда ҳудудий ва шахсий (миллий) юрисдикция фарқланади. Ҳудудий юрисдикция деганда муайян ҳудуд доирасида амалга ошириладиган Д.ю. тушунилади. Давлат ўз ҳудудида, тегишли халқаро битимларда бошқача қоида назарда тутилгандан ташқари ҳолларда, тўла юрисдикцияни амалга оширади. Давлат чекланган мақсадли юрисдикцияни ўз континентал шелфи ва иқтисодий зонаси доирасида амалга оширади. Давлат шахсий (миллий) юрисдикцияни ўзининг ҳудудидан ташқарида, м–н, очиқ денгизда, Антарктикадаги фуқароларига нисбатан амалга оширади. Миллий қонунларда назарда тутилган ҳолларда Д.ю. давлатнинг фуқароларига нисбатан улар хорижий давлат ҳудудида бўлганларида ҳам тегишли бўлиши мумкин. Аммо агар халқаро битимда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, ушбу юрисдикция фақат ўз давлати ҳудудида амалга оширилиши мумкин. Рақобатчи юрисдикциялар мавжуд бўлган ҳолларда у ёки бу давлатнинг юрисдикциясини қўллаш ҳақидаги масала тегишли халқаро ҳужжатлар ёки халқаро ҳуқуқий одатлар асосида ҳал этилади. (муал. – О.Муҳаммаджонов)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига