ДАВЛАТГА ҚАРШИ ЖИНОЯТЛАР – давлатнинг ҳарбий ва иқтисодий салоҳиятига ҳамда сиёсий манфаатларига зарар етказадиган жиноятлар. ЖКда Д.қ.ж. ЎзРга қарши жиноятлар қаторига киритилган ва қуйидагилардан иборат: Давлатга хоинлик қилиш (157-м.), Ўзбекистон Республикаси Президентига тажовуз қилиш (158-м.), Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш (159-м.), жосуслик (160-м.), қўпорувчилик (161-м.), давлат сирларини ошкор қилиш (162-м.), давлат сири ёки сир ҳисобланган йўқотиш (163-м.). (муал. – Б.Ахроров)