Yangi hujjatlar

ДАВЛАТНИНГ МАРКАЗЛАШТИРИЛМАГАН ДАРОМАДЛАРИ

ДАВЛАТНИНГ МАРКАЗЛАШТИРИЛМАГАН ДАРОМАДЛАРИ – давлат корхоналарининг даромадларидан иборат. Улар қонунчиликда белгиланган тартибда корхоналар ихтиёрида бўлади ва улар томонидан мустақил равишда ишлаб чиқариш ва ижтимоий эҳтиёжлар учун фойдаланилади. Д.м.д., гарчи давлат мулки ёки муниципал мулк бўлса–да, давлат корхоналарига бириктириб қўйилган бўлиб, хўжалик юритиш ёки оператив бошқариш ҳуқуқи б-н уларга тегишли. Солиқлар ва б. мажбурий тўловларни тўлагандан кейин корхоналар олинган фойда ва уларнинг ихтиёрида бўлган бошқа даромадларни мустақил равишда тасарруф этишади. (муал. – Л.Хван)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига