ДЕФЕКЦИЯ (инглизча defection – муртодлик) – Ҳиндистон ҳамда ҳуқуқнинг англо–саксон тизимидаги қатор бошқа мамлакатларда депутатларнинг ҳокимият вакиллик органи партиявий фракцияларининг биридан иккинчисига ўтишини ифодалашда ишлатиладиган атама. Ҳиндистонда депутатлик мандатидан маҳрум қилиш б-н қўрқитиб, Д.ни тақиқловчи махсус қонун қабул қилинган. (муал. – Ш.Абдуқодиров)