ДЕГУМИФИКАЦИЯ – 1. Тупроқ таркибидаги органик м.(гумус)нинг жадал суръатларда парчаланиш (минераллашуви) жараёни натижасида ўсимликларга озуқа бўла олмайдиган минерал бирикмаларнинг ҳосил бўлиши. Бунинг оқибатида тупроқ таркиби ва тузилиши ҳамда унинг агрономик кўрсаткичлари (намланиши, сув ўтказувчанлиги, иссиқлик ушлаб туриши ва шунга ўхшаш физик, кимёвий ва биологик хусусиятлари) салбий ўзгаради. Республикамиздаги суғориладиган ерларнинг 40 фоиздан ортиқ майдони гумус б-н паст ва жуда паст даражада таъминланган. Кейинги 25–30 й. давомида гумус миқдори энг кўп тарқалган бўз тупроқларда 1/3 қисмга камайган. Бунинг олдини олиш учун эса алмашлаб экишни йўлга қўйиш, органик ўғитларни ерга кўплаб солиш сингари чораларни қўллаш керак. 2. Дипломатия ваколатхоналари ва халқаро ташкилотларнинг ер участкаларига нисбатан мулк ҳуқуқи ваколатхона сифатида фойдаланаётган иморат ва иморатнинг қисмлари, шунингдек, ваколатхона бошлиғининг қароргоҳи, улар жойлашган ер участкалари б-н бирга, шунингдек, мазкур ваколатхоналарнинг иморатларини қуриш учун берилган ер участкалари. Ер – турли фан соҳаларида турлича маънога эга. Мас.: астрономияда “Ер” – қуёш атрофида айланувчи ва унинг тизимида учинчи бўлган сайёра; географияда “ер” – мазкур сайёранинг қуруқлик қисми; қишлоқ хўжалигида “ер” – сайёрамиз қуруқлик қисмининг энг юқори тупроқ қатлами; экологияда “ер” – ягона экологик тизимдаги майдон, рельеф ва тупроқларни қамраб олувчи атроф табиий муҳитнинг алоҳида бир қисми ёки компоненти; юриспруденцияда “ер” – тасарруф қилиш, эгаллаш ва фойдаланиш предмети ҳамда ижтимоий муносабатларнинг мустақил объекти сифатида қараладиган сайёрамиз қуруқлик қисмининг энг юқори қатлами; техника соҳасида “ер” – маълум бир турдаги халқ хўжалиги объектларини, иншоотларини қуриш ёки жойлаштириш учун мўлжалланган замин ҳисобланади. (муал. – А.Нигматов)