ДЕКЛАРАНТ – декларация тақдим этувчи жисмоний шахслар. Амалдаги қонунларга мувофиқ декларацияни қуйидаги шахслар топшириши керак: асосий бўлмаган иш жойидан (ЎзРдаги, шунингдек, унинг ҳудудидан ташқаридаги манбалардан) даромад олган жисмоний шахслар; чет эллик жисмоний шахслар – резидентлар; тадбиркорлик фаолияти б-н шуғулланувчи жисмоний шахслар – резидентлар. (муал. – Қ.Абдурасулова)