Yangi hujjatlar

ДЕКРЕТ

 

 

 

ДЕКРЕТ (лотинча decretum–фармон, қарор) – одатда қонун кучига эга бўлган ҳуқуқий ҳужжат. Қадимги Римда сенат, кейинчалик эса император ҳужжатлари д. деб аталган. Буюк француз инқилоби (1789–1793)дан кейин Конвент ва б. қонунчилик органларининг, шунингдек, Франция императори, Париж коммунаси, Франция ҳукумати ҳужжатлари д. деб номланган. Д.лар Европанинг бошқа мамлакатларида ҳам маълум бўлган, чунончи, уларни Италия қироли, Германияда Веймар Республикаси президенти ва ҳ.к. эълон қилган. Мас., 1917 й.да Россияда Ер ва Тинчлик ҳақида Д.лар қабул қилинган. Собиқ СССРда 1936 й.гача давлат ҳокимияти олий органларининг энг муҳим ҳужжатлари д. деб аталган. Ҳозирги даврда Францияда ва француз ҳуқуқ тизимини қабул қилган бир нечта мамлакатларда давлат бошлиғи ҳужжатлари д. шаклида эълон қилинади. Шунингдек, Италия, Испанияда “алоҳида зарурат ва шошилинч ҳолатларда” қабул қилинадиган вақтинчалик ҳужжатлар д. деб аталади. Бундан ташқари, бугунги кунда Корея ва Словения Республикаларида ҳам д.лар қабул қилинади. Д.лар одатда, қонун кучига эга бўлади ва кўпинча унинг ўрнини босади. Белорус Конс.сининг янги таҳририда республика президентига қонун кучига эга бўлган д.лар эълон қилиш ҳуқуқи берилган. (муал. – Н.Жавлиев)

 

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига