Yangi hujjatlar

ДЕКРЕТ-ҚОНУНЛАР

 

ДЕКРЕТҚОНУНЛАР – Италия, Испания ва айрим бошқа мамлакатларда ҳукумат “алоҳида зарур ва шошилинч ҳолатларда” масъулиятни ўз зиммасига олиб қабул қиладиган ва қонун кучига эга бўладиган муваққат ҳужжатлар номи. Д.–қ. қабул қилинган ҳолда ҳукумат уни тасдиқлаш учун зудлик б-н парламентга тақдим этиши керак. Ҳукумат чиқарган Д.–қ.лар агар парламент уни белгиланган вақтда тасдиқламаса чиқарилган вақтдан бошлаб ўз кучини йўқотади (Италияда улар эълон қилингандан сўнг 60 кун мобайнида). Корея Республикаси, Словакия ва б. қатор мамлакатларда президент Д.–қ.ларни ўша шартларда чиқариши мумкин. (муал. – Ш.Абдуқодиров)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига