ДЕЛИКТ МАЖБУРИЯТЛАР – зарар етказишдан келиб чиқадиган мажбуриятлар. Айрим адабиётларда шартномадан ташқари мажбуриятларга ҳам қўлланилади. Fайриқонуний ҳаракатлар туфайли зарар етказишдан келиб чиққан мажбурият деликт мажбурият (жавобгарлик) дейилади. Деликт сўзи лотинча бўлиб, “ҳуқуққа хилоф ҳаракат” деган маънони англатади. Д.м. фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарларнинг ўрнини қоплаш натижасида, нуқсонли товарлар (ишлар, хизматлар) оқибатида етказилган зарарлар ўрнини қоплаш, шунингдек, маънавий зарар етказганлик натижасида улар ўрнини қоплаш учун белгиланадиган мажбуриятлардан келиб чиқади. (муал. – И.Зокиров)