ДЕМПИНГ – товарларни ташқи бозорларда ишлаб чиқариш нархидан паст нархларда сотиш. Д.ни экспортчилар бозорида ҳукмрон мавқени эгаллаш учун ишга соладилар. Тариф ва савдо бўйича бош битимга кўра бир мамлакат маҳсулотини бошқа мамлакатга олиб чиқиб, унинг бозорларида товарларни импорт қилувчи мамлакат миллий иқтисодига зарар етказадиган нархларда тарқатиш, бу зарар ички бозорда (импортчи) мамлакатнинг ўзида ишлаб чиқарилган айнан шундай товарларнинг савдосини мураккаблаштиришга олиб келади. (муал. – Қ.Абдурасулова)