Yangi hujjatlar

ДЕПОЗИТАР ФАОЛИЯТ

 

 

ДЕПОЗИТАР ФАОЛИЯТ – депозитарий қуйидаги фаолият турларини амалга оширади: нақд бўлмаган қимматли қоғозларни сақлаш; давлат тасарруфидан чиқарилган ва хусусийлаштирилган объектларнинг нақд қимматли қоғозларини улар сотиб олингунга қадар бўлган даврда сақлаш; нақд ва нақд бўлмаган қимматли қоғозларга нисбатан давлат ҳуқуқларини ҳисобга олиш; депозитарийларнинг вакиллик ҳисобварақларини юритиш; биржа ва биржадан ташқари савдолар қатнашчиларининг қимматли қоғозлари савдоларга қўйилишидан олдин улар борлигини ва ҳақиқий эканлигини тасдиқлаш; савдоларда тузилган битимларга мувофиқ биржа ва биржадан ташқари савдолар қатнашчиларига қимматли қоғозлар етказиб берилишини таъминлаш; нақд ва нақд бўлмаган қимматли қоғозлар муомалага чиқарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни сақлаш; ЎзР ҳудудида норезидентлар томонидан, шунингдек, қимматли қоғозларнинг хорижий фонд бозорларида ЎзР резидентлари томонидан чиқарилган қимматли қоғозларни ҳисобга олиш; депозитарийлар тизимида қимматли қоғозлар ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни жамлаш ва тартибга солиб туриш. Ушбу муносабатлар ЎзРнинг “Қимматли қоғозлар бозорида депозитарийлар фаолияти тўғрисида”ги Қонуни б-н тартибга солинади. (муал. – Л.Хван)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига