Yangi hujjatlar

ДЕПОЗИТАРИЙ

 

 

ДЕПОЗИТАРИЙ – қимматли қоғозларни сақлаш ва уларга бўлган ҳуқуқни ҳисобга олиш бўйича фаолият юритувчи қимматли қоғозлар бозори. Д. жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан, чет эл жисмоний ва юридик шахслари томонидан, юридик шахснинг исталган ташкилий–ҳуқуқий шаклида тузилиши мумкин.

Ўзбекистон ҳудудида рўйхатдан ўтган банклар, реестр эгалари тегишли лицензия асосида қимматли қоғозлар бозорида д. сифатида фаолият кўрсатишлари мумкин. Д. ўз фаолиятларини амалга ошириш чоғида депозитар операциялар стандартларига мувофиқ қуйидаги хизмат турларини кўрсатадилар:

қимматли қоғозларни сақлаш;

нақд ва нақд бўлмаган қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқни ҳисобга олиш ва тегишли гувоҳнома бериш йўли б-н буни тасдиқлаш;

қимматли қоғозлар зиммасига мажбуриятлар юкланган ҳолатларни, шунингдек, улар тугатилган ҳолатларни ҳисобга олиш. (муал. – Л.Хван)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига