Yangi hujjatlar

ДЕПУТАТ

ДЕПУТАТ (лотинча deputatus – вакил) – қонунчилик ёки давлатнинг бошқа вакиллик органига ёки маҳаллий ўзини–ўзи бошқариш органига сайланган шахс, аҳолини маълум қисми – ўз сайлов органи сайловчиларнинг ёки бутун миллатнинг вакили. Депутат тегишли вакиллик органида профессонал асосда, яъни асосий фаолиятини тўхтатмай ишлайди. “ЎзР Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Cенати аъзосининг мақоми тўғрисида”ги Қонуннинг 1-м.га кўра ЎзР Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига сайланган ва «ЎзР Олий Мажлисига сайлов тўғрисида»ги ЎзР Қонунига мувофиқ ЎзР Марказий сайлов комиссияси томонидан рўйхатга олинган ЎзР фуқароси депутат ҳисобланади. (муал. – Ш.Зулфиқоров)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига