ДЕПУТАТ МАҚОМИ – давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг ҳуқуқий ҳолати. Депутатлик мандатининг сиёсий–ҳуқуқий табиати, унинг юзага келиши, тўхтатилиши, амалда бўлиш муддати, депутатлар ваколати, улар фаолиятининг кафолатланганлиги, шунингдек, депутатларнинг ҳисобдорлиги, назорат қилиниши ва жавобгарлиги б-н боғланган ижтимоий муносабатларни бошқарадиган ҳуқуқий нормалар мажмуи б-н аниқланади. Депутат мақомини мустаҳкамловчи ҳуқуқий нормалар конс.ларда, махсус қонунлар, палаталар регламентларида берилади. 2004 й. 2 дек.да “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида” ва “Халқ депутатлари вилоят, туман ва ш. Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида”ги қонунлар қабул қилинди. (муал. – Ш.Зулфиқоров)