Yangi hujjatlar

ДЕПУТАТЛАРНИНГ ИНТИЗОМИЙ ЖАВОБГАРЛИГИ

 

ДЕПУТАТЛАРНИНГ ИНТИЗОМИЙ ЖАВОБГАРЛИГИ – депутатларнинг сайланадиган лавозимдаги шахслар сифатида юридик жавобгарликларининг алоҳида тури, депутат парламент (палата, вакиллик ҳокимияти бошқа муассасаси) регламенти нормаларини ёки депутатлик этикаси нормаларини бузганлиги учун бошланадиган ва депутатга нисбатан рўйхати тегишли вакиллик муассасаси регламентида белгиланган интизомий таъсир чора-тадбирларини қўллаш. Замонавий демократия давлатларида вакиллик муассасалари депутатларига нисбатан одатда интизомий таъсирнинг қуйидаги чора-тадбирлар қўлланади: сўздан маҳрум қилиш тўғрисида огоҳлантириш, муҳокама қилинаётган масала бўйича сўздан маҳрум қилиш, йиғилиш залидан чиқариб юбориш, танбеҳ бериш, ойлик депутатлик пулидан маълум суммани ушлаб қолиш. ЎзР Қонунчилик палатаси депутатининг интизомий жавобгарлиги палата регламентида белгиланади. (муал. – Ш.Зулфиқоров)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига