Yangi hujjatlar

ДЕРИВАЦИЯ

ДЕРИВАЦИЯ – отилган ўқнинг айланаётган томонига қараб ўз йўналишини ўзгартириши. Махсус ариқчали ўточар қуролдан отилган ва кирувчи–айланма ҳаракат олган снаряд тез айланиб ўқли гироскоп каби хусусиятга эга бўлади ва ўз ўқини траекторияга нисбатан ҳолатини ўзгармас ҳолда сақлайди. Отилган снаряднинг ўз ўқи атрофида айланиши, ҳавонинг ва траектория эгрилигининг қаршилиги натижасида, снаряд (ўқ) нинг отиш текислигидан унинг айланиш томонига четлашиши – деривацияси вужудга келади. Деривациянинг катталиги ўқ отилиш масофасига боғлиқ бўлади, мас., 1891 й. намунали винтовкадан отишда 300 метрга 2 см; 500 метрга 7 см ва 800 метрга 29 см оғади. (муал. – А.Норбоев)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига