Yangi hujjatlar

ДЕВОЛЮЦИЯ

 

ДЕВОЛЮЦИЯ – Буюк Британия ва б. айрим мамлакатларда марказий ҳукумат органлари томонидан ўз ваколатларининг бир қисмини маъмурий–ҳудудий бирлик ҳокимияти органларига берилишини англатадиган атама. Бунда ҳукумат барча соҳаларда сиёсат ва қонунчиликнинг асосий йўналиши учун жавобгарликни сақлаб қолади. Қонунчилик деволюцияси (айрим масалалар бўйича қонунлар чиқариш ҳуқуқини минтақаларга бериш) ва Маъмурий деволюция (марказ ўзининг белгилаган қонун ва сиёсатни амалга ошириш ҳуқуқини минтақавий органларга бериш) фарқланади. (муал. – Қ.Абдурасулова)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига