Yangi hujjatlar

ДЕЗЕРТИРЛИК

 

 

ДЕЗЕРТИРЛИК – ҳарбий хизматдан бутунлай бўйин товлаш мақсадида ҳарбий қисм ёки хизмат жойини ўзбошимчалик б-н ташлаб кетиш, шунингдек, шу мақсадда хизмат жойига етиб келмасликда намоён бўлади. Муддатли хизматни ўтаб турган оддий ва сержант (старшина) таркибидаги ҳарбий хизматчилар, офицер таркибидаги прапоршчиклар, мичманлар ёки ҳарбий хизматни контракт бўйича ўтаётган ҳарбий хизматчилар, мудофаа вазирлигининг ҳарбий–қурилиш отрядлари (қисмлари)даги ҳарбий қурувчилар томонидан ҳарбий хизматни ташлаб кетиш д. деб ҳисобланади. Ҳарбий хизматчининг қисм ёки хизмат жойини ташлаб кетгандан ёки хизмат жойида ҳозир бўлмагандан кейинги ўтган муддатнинг узоқ давом этганлиги унинг ҳарбий хизматдан бўйин товлаш нияти борлигидан гувоҳлик бериши мумкин. Шунингдек, ҳарбий хизматни ўташдан бутунлай бўйин товлаш мақсадида у айбдорнинг қалбаки ҳужжатлар топшириши, фуқаролар кийимида кийиниши, ҳарбий кийим–кечакни ёқиб юбориши, ишга киришга ёки яшашнинг бошқа манбаларига эга бўлишга ҳаракат қилиши ҳам д. далолатидир. (муал. – И.Беков)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига