ДИЛЕР – 1) қимматли қоғозлар, валюта, қимматбаҳо металлар олди–сотдиси б-н ўз номидан ва ўз ҳисобига шуғулланадиган Фонд биржаси нинг аъзоси (алоҳида шахс ёки фирма) ёхуд банк. Қимматли қоғозлар бозорининг дилерлик фаолияти б-н шуғулланадиган профессионал иштирокчиси. Фақат тижорат ташкилоти бўлган юридик шахсгина Д. бўлиши мумкин; 2) улгуржи (кўтарасига) олган маҳсулотини чаканалаб сотаётган тадбиркор. (муал. – Ф.Маъмуров)