Yangi hujjatlar

ДИЛЕРЛИК ФАОЛИЯТИ

ДИЛЕРЛИК ФАОЛИЯТИ – қимматли қоғозлар бозоридаги касбий фаолият турларидан бири. Д.ф деб муайян қимматли қоғозларни уларнинг харид нархи ёки сотиш нархини оммавий эълон қилиш орқали ўз номидан ва ҳисобидан олди–сотди битимини амалга ошириш тушунилади. Бунда қимматли қоғозларни бундай фаолиятни амалга ошираётган шахс эълон қилган нархларда харид қилиш ва (ёки) сотиш мажбурияти олинади. Қимматли қоғозлар бозорининг Д.ф. амалга ошираётган профессионал иштирокчиси дилер деб аталади. Фақат тижорат ташкилоти бўлган юридик шахсгина дилер бўлиши мумкин. (муал. – Ф.Маъмуров)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига