ДИНАМИК ИЗЛАР, ЮЗАКИ ИЗЛАР, ЛОКАЛ ИЗЛАР, ПЕРИФЕРИК ИЗЛАР, СТАТИК ИЗЛАР – изларнинг ҳосил бўлиш механизми ўзига хос хусусиятларга эга. Из қолдирувчи объектлар ҳар қандай хусусиятга эга бўлган бўлса, у фақат ўзига хос индивидуаллиги ва хусусий белгилари асосида идентификация қилинади. Ана шу хусусий белгиларни бир объект иккинчи объект б-н ўзаро контакда бўлган вақтда қолдиради, натижада из ҳосил бўлади. Ушбу излар қуйидагича кўринишга эгадир. 1. Келиб чиқиш манбаига кўра: ботиқ излар; юзаки излар. 2. Ҳосил бўлиш механизмига кўра: статик излар; динамик излар. 3. Изларнинг учинчи объект ҳисобидан ҳосил бўлишига кўра: локал излар; переферик излар. Шу изларнинг ҳосил бўлишида иккита объектнинг бўлиши шарт, яъни из қолдирувчи ва из қабул қилувчи объектлар. Динамик излар–инсоннинг ташқи қиёфа белгиларининг бир гуруҳи ҳаракат, қандайдир бир фаолият натижасида вужудга келади. Буларни функционал белгилар ҳам дейдилар. Ҳаракат – динамика натижасида вужудга келади. Инсоннинг овоз хусусияти сўзлашганда, юриш ва гавда аломатлари қадам ташлашда ифодаланади. Қўлнинг мувозанати ҳам юриш, ҳам ҳаракат килищда турли ҳолатда бўлади. (муал. – Ж.Бобоев)